Жамият
Ижтимоий тармоқларда Наманган шаҳридаги 51-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти ходимларини директор мажбурий меҳнатга жалб этгани ҳақида хабар тарқалди.
Маълум бўлишича, ташкилотда қурилиш жараёнидан қолган тахталар ёйилиб ётмаслиги, занглаган михдан кимдир зарарланмаслиги учун боғча директори томонидан тахталарни бир четга олиб қўйиш бўйича кўрсатма берилган.
Ўз вазифасига совуққонлик билан қарагани, ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаганлиги учун мактабгача таълим ташкилоти директорига ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилган.
“Меҳнат қонунчилиги доирасида таълим ташкилоти ходимларини мажбурий меҳнат ва бошқа жамоат ишларига жалб этишга йўл қўймаслик вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг доимий диққат-марказида ва бу масала жиддий эътиборда эканлиги маълум қилинади”, – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77826
Жамият
56761
Жамият
55992
Жамият
51049
Жамият
//
Изоҳ йўқ