Жамият
Зўравонликка қарши «Не молчи» («Сукут сақлама») лойиҳаси ижтимоий тармоқларда ўзбек блогерлари томонидан зўравонликни тарғиб қилувчи яна бир видео пайдо бўлгани ҳақида хабар берди.
«Бутун мамлакат бўйлаб минглаб аёллар ва болалар шундай зўравонликка дучор бўлаётган бир пайтда нега хайп учун маиший зўравонлик каби оғир ва нозик мавзу қўлланиляпти? Гендер зўравонлигига қарши курашувчи ва гендер тенгликни тарғиб этувчи лойиҳа сифатида, ижтимоий тармоқларда бундай ҳолатларни учратганда жаҳлимиз чиқади ва хафа бўламиз. Умид қиламизки, ҳуқуқ-тартибот органлари бундай ҳолларга бундан кейин ҳам тезкорлик ва холислик билан чора кўришда давом этади. Ҳеч қандай «узрлар» бизга керак эмас.
Бундай шахсларни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси билан жавобгарликка тортиш кераклиги ҳақида кўп марта ёзганмиз. Ушбу ролик муаллифлари қонун бўйича жавобгарликка тортилишини кутиб қоламиз», – дейилади хабарда.
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ