Жамият
Маълум бўлишича, пойтахт телеканалларидан бирида бош муҳаррир ўринбосари ҳамкасбини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилган.
Жорий йилнинг 6 февраль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш)га оид суд иши кўриб чиқилган.
Унга кўра, шу йилнинг 27 январида 1988 йилда туғилган Х.Ш. (муқаддам маъмурий жавобгарликка тортилган) ҳамкасбини иш жойига алдаб чақириб, унга тегажоғлик қилиб, уни бурчакка тақаб, ўпмоқчи бўлган. Қиз бундай ҳолат анчадан буён бўлиб келаётганини, бу ҳолатдан сўнг асабийлашиб қолганини билдириб, суддан Х. Ш. га нисбатан қонуний чора кўришни ва ўзига етказилган маънавий зарарни ундириб беришни сўраб, кўрсатма берган.
Судланувчи ҳам юқорида кўрсатиб ўтилган ҳуқуқбузарлик ҳаракатига иқрорлигини, ҳозирда қилган ишидан пушаймонлигини, қилмишининг оқибатларини тушуниб етганини, келгусида бундай ҳолат бошқа такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўраган.
Суд қарорига кўра, Х.Ш. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 41−1-моддаси (шаҳвоний шилқимлик қилиш) билан айбдор деб топилган. Ҳозирда унга нисбатан 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
77666
Жамият
56688
Жамият
55906
Жамият
50959
Жамият
//
Изоҳ йўқ