Жамият
Хабарга кўра, пуллар «Маҳалла» хайрия жамоат фондидан «Саховат ва кўмак» жамғармасига ўтказилиши белгиланган, аммо амалда бундай бўлмаган.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда аниқланишича, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди вилоят бўлим бошқаруви бош ҳисобчиси М.Т. ва бошқалар 2021-2022 йиллар мобайнида ижтимоий ҳимояга муҳтож ҳамда даволаниш ва жарроҳлик амалиёти ўтказилиши керак бўлган 48 нафар фуқаронинг ёрдам пулларини сохта ҳужжатлар билан ўзлаштириб, жами 499,8 млн. сўмни талан-тарож қилган.
«Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда», – дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ