«Зулфия» мукофоти энди IТ соҳасидаги хотин-қизларга ҳам берилади

Сақлаш
14:39 / 08.02.2024 318 0

Президент фармони билан Зулфия номидаги Давлат мукофотини бериш тартибига ўзгартириш киритилди.

 

Эндиликда ахборот технологиялари йўналишида ютуқларга эришган иқтидорли хотин-қизлар ҳам ушбу мукофот билан тақдирланади. Шунингдек, Бош вазир ўринбосари – Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси раҳбарлик қиладиган Зулфия номидаги Давлат мукофоти комиссияси жамоатчилик асосида фаолият олиб боради.

 

Бундан ташқари, фармонда мукофотни олиш учун талабгорнинг сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатлар тақдим этилиши белгиланди.

 

Маълумот учун, олдин бу тартиб сўнги 2 йилликни ўз ичига олган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//