Учта туманда «права» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Сақлаш
23:39 / 07.02.2024 272 0

Республиканинг учта ҳудудида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериш билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош этилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар қилди.

 

Маълум қилинишича, департамент ҳамда ДХХнинг Поп тумани бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Унда Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси Поп туман бўлими бош мутахассиси Б.Н. фуқаро И.С.га тракторчи-машинист гувоҳномасини таълим ташкилотларида ўқимасдан олиб бериши эвазига 5,3 млн сўмни олган вақтида ушланган.

 

Шу каби, Мўйноқ туманда ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.К. 4 нафар фуқаронинг ишончига кириб, уларга 2 000 доллар эвазига юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун бўлиб ўтадиган имтиҳондан ўтказиб қўйишини айтиб, 24,7 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

 

Бектемир туманда ўтказилган тезкор тадбирда эса фуқаро О.Ф. фуқаро А.А.нинг ишончига кириб, унга юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида ҳайдовчилик гувоҳномасини олиб бериши эвазига 1 700 долларини олган вақтида ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//