Жамият
2023 йил давомида халқаро имтиҳон тизимлари бўйича юқори балл (даража) олган 12,3 минг нафар ёшларнинг имтиҳон топшириш харажатлари учун 21,7 млрд. сўм маблағ ажратилган.
Маълумки, ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича “Келажак касблари” лойиҳаси доирасида таълим олувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож оила фарзандларига олти ойгача муддатли ўқув курслар учун ҳар ойда БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда маблағ ажратилиши белгиланган.
Шу ҳисобда, 2023 йил давомида ушбу лойиҳа орқали 8072 нафар ёшларга 18,1 млрд сўм маблағ ажратилган.
Республика миқёсида халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл (даража) олган ёшларга имтиҳон топшириш харажатлари қуйидаги тартибда қоплаб берилган:
▫️ “IELTS” – 8 275 нафар;
▫️ “TOEFL” – 30 нафар;
▫️ “GMAT” – 13 нафар;
▫️ “SAT” – 960 нафар;
▫️ Рус тили – 2864 нафар;
▫️ Корейс тили – 77 нафар.
Шу билан бирга, яна 9 та хорижий тил ва имтиҳон турлари учун ҳам тўлов пуллари қоплаб берилган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ