Спорт
Маълумот учун, Муҳаммадали Ўринбоев «Пахтакор» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Манбага кўра, Ўринбоев фаолиятини «Брентфорд» клубида давом эттиради.
Клублар ўртасидаги келишувга мувофиқ, футболчи 30 июнгача «Брентфорд»да ижара асосида ўйнайди. Мазкур муддатдан кейин эса Англия клуби Муҳаммадалини сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади.
Таъкидлаш керак, Ўринбоев «Пахтакор»да 17 ёшга тўлмасданоқ ўз дебютини ўтказган эди. Шунингдек, у ўз ёш тоифаси бўйича терма жамоа аъзоси саналади.
Иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқаришда давом этаётган «Пахтакор» академияси навбатдаги тарбияланувчисини ҳам хориж чемпионати кузатиб қўйди. Аммо буниси ҳақиқатдан ҳам энг яхши ютуқлардан биридир. Сабаби, ҳозиргача Англиянинг профессионал клубларида ўзбек футболчиси фаолият олиб бормаган.
Ҳозирда «Брентфорд» клуби Англия Премер-лигасида 15-ўринда bormoqda.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ