Бировнинг кредитига кафил бўлишда эътибор берилиши керак бўлган 8 та жиҳат

Сақлаш
23:28 / 31.01.2024 604 0

Қарздор кредитни тўлолмаса, нима бўлади?

Айнан мана шу савол кафил бўлмоқчи бўлган томонни бошиданоқ ўйлантириши лозим. Кафилликнинг моҳияти шундаки, кафил қарздор олган кредитини тўлаши учун жавобгарликни ўзига олади. Бундай жавобгарлик қарзнинг тўлиқ суммасига ёки бир қисмига бўлиши мумкин (шартномада келишилади). Яъни, агар қарздор пулни тўламаса, тўлов кафилдан ундирилади.

 

Биз бир нечта кафилмиз, мендан қарзни ечмайди

Одатда, барча кафиллар банк олдида солидар(биргаликда) жавобгар бўлади (субсидиар белгиланиши ҳам мумкин). Агар қарздор кредитни тўламаса, банк қарзни исталган битта кафилдан ёки ҳаммасидан бир пайтда сўраши мумкин. Банк олдида барча кафиллар тенг қарздор саналади.

 

Мен кафил бўлсам ҳам, қарздор учун пул бермайман

Агар қарздор ҳам, кафил ҳам кредитни тўламаса, банк уларнинг ҳар иккаласини судга бериши мумкин. Кафил қарздор билан бир хил ҳажмда жавоб беради.

 

Кредит олгандан сўнг, кафилликдан чиқаман

Кафил бўлиш учун ёзма шаклда кафиллик шартномаси тузилади. Бу шартномани эса бир томонлама бузиб бўлмайди. Шундай экан, кафилликдан бош тортиш имконсиз. Кафил ишини йўқотиши, касал бўлиши, фарзанди учун контракт тўлаши ва ҳатто кафиллик берган таниши билан ораси бузилиши ҳам шартномани бузишга асос бўлмайди.

 

Менинг ўзим қарздорнинг кредитини ёпиб қўйсам-чи?

Бундай ҳолатда банкнинг кредит бўйича барча ҳуқуқлари кафилга ўтади. Аммо кафилнинг ҳуқуқлари у банкка тўлаган пул миқдори билан чекланади. Эндиликда кафил қарз берувчи ҳисобланади. У қарздордан фоизлар, бундан ташқари, ўзига етган зарарни қоплашни талаб қилиши мумкин. Аммо бундай ҳолатда низо келиб чиқиши ёки пул тўланган миқдорида қайтмаслиги мумкин.

 

Мен кафил бўлсам, кредит олгандан пул сўрайман

Бу нарса мумкин, шунда ҳам қарздор ва кафил ўртасидаги шартномада бошқача шарт бўлмаса. Яъни, кафиллик учун тўлов миқдори ўзаро келишилади.

 

Унда қандай қарорга келишим керак?

Бировнинг қарзи учун “туриб бериш” жиддий қарор. Яъни, кредитнинг қайтарилишида унинг фоизи билан тўланишига ҳам эътибор бериш зарур. Шунинг учун кафиллик берилаётган ҳар бир ҳолатда ҳиссиётларга берилмай вазиятни таҳлил қилиш керак.
 

Нимага эътибор берай?

✔️ кредит суммаси ва фоизи;

✔️ кредит муддати;

✔️ кредит тури ва мақсади;

✔️ кредит тўлов графиги бўйича ойлик тўлов суммаси;

✔️ кредит таъминотига бошқа гаров мулклари қўйилган ёки қўйилмаганлиги;

✔️ кафиллик берилаётган кишининг бошқа кредитлари бор ёки йўқлиги;

✔️ кафиллик берилаётган кишининг ойлик даромадлари;

✔️ кафиллик берилаётган кишининг шахсий ҳарактери: пунктуаллиги, тартиблилиги, ҳисоблилиги.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//