Иқтисод
Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази ҳамда Статистика агентлиги томонидан 2023 йил учун Ўзбекистонда камбағаллик даражаси таҳлил қилинди.
Унга кўра, мамлакатимизда камбағаллик даражаси 2023 йил якунида 11,0 фоизгача пасайган. Мазкур таҳлиллар Статистика агентлиги томонидан ўтказилган 16 мингта уй хўжаликлари кузатувлари натижасида олинган маълумотларга асосланган.
Манбада айтилишича, мамлакатимизда ўтган йилга нисбатан 3,1 фоизга камбағаллик қисқарган. 2022 йил натижаларида камбағаллик даражаси 14 фоизни ташкил этган. Жараён Жаҳон банки экспертлари томонидан текширилган.
Камбағалликнинг пасайиши барча вилоятларда қайд этилган. Жумладан, кўрсатгичлар Сирдарё (19,5% дан 13,8% гача), Андижон (17,4% дан 11,9% гача) вилоятлари ва Қорақалпоғистонда (19,9% дан 13,7% гача) сезиларли даражада қисқарган бўлса, минимал ўзгаришлар Тошкент шаҳри (8,5% дан 7,9% гача) ва Бухоро (11.9% дан 11,8% гача), Қашқадарё (12,7% дан 11,5% гача) вилоятларида аниқланган.
Маълумот учун, 2023 йилда 208 минг оиланинг 873 минг оила аъзоси камбағалликдан чиқарилган.
Маданият
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жаҳон
77532
Жамият
56607
Жамият
55807
Жамият
50874
Жамият
//
Изоҳ йўқ