Энг кўп мурожаат таълим соҳаси ва судлов тизими бўйича келиб тушган

Сақлаш
22:01 / 31.01.2024 678 0

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ахборот хизмати раҳбари 2023 йил давомида келиб тушган мурожаатлар таҳлилини келтирди.

 

Жумладан, Агентликка 3,5 мингдан ортиқ мурожаат келиб тушган. Уларнинг энг кўпи, яъни 511 таси таълим соҳаси ходимларининг хатти-ҳаракатлари ва соҳадаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича бўлса, 406 таси суд қарорларидан норозиликлар, 301 таси давлат харидлари ва тендер савдолари жараёнидаги қонун бузилиши ҳолатлари бўйича мурожаатлардир.

 

Расмийнинг сўзларига кўра, Агентлик томонидан давлат харидлари, бюджет маблағларидан самарали фойдаланиш йўналишларида ўтказилган ўрганишлар натижасида аниқланган қонун бузилишларини бартараф этиш юзасидан вазирлик ва идораларга 225 тақдимнома, жавобгарлик масаласини ҳал қилиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга 227 сўровнома юборилган.

 

Сўровномалар асосида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан 23 жиноят иши ва 96 маъмурий иш қўзғатилган, 74 нафар шахс эса интизомий жавобгарликка тортилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//