Жамият
Хабарингиз бор, куникеча ижтимоий тармоқларда тарқалган видео бўйича хабар жойланган эди.
Бугун, 31 январь куни Бош прокуратура ушбу видеохабарга ўз расмий муносабатини билдирди.
Муносабатда айтилишича, воқеа жорий йилнинг 28 январида бўлиб ўтган. Унда Термиз шаҳрининг «Темирйўлчи» маҳалласида яшовчи 42 ёшли эркак ўз яшаш уйида 4 ёшли ўғлини ҳар куни дўконга олиб бориши ҳамда турли хил ширинлик ва ўйинчоқлар олиб беришини сўраганлиги учун қўпол сўзлар билан ҳақорат қилиб, енгил тан жароҳати етказган.
"Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 41 (Ҳақорат қилиш) ва 59-2 (Оилавий (маиший) зўравонлик) моддалари билан ҳужжатлар расмийлаштирилиши ва тўпланган ҳужжатлар судга юборилиши таъминланди", - дейилади Бош прокуратура муносабатида.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77594
Жамият
56647
Жамият
55847
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ