Сиёсат
Келаётган ой об-ҳавоси бўйича Ўзгидромет агентлиги хабар берди.
Унга кўра, февраль ойи одатдагидан бироз илиқроқ бўлади. Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда меъёрдан 1-1,5 даража юқори бўлиб, 2-4 даража илиқни, шимолда 2 даража совуқ, 1 даража илиқни, жанубда 6-8 даража илиқни ташкил этади.
Февраль ойининг боши нисбатан совуқ бўлиши кутилади. Биринчи беш кунликда ҳаво ҳарорати, асосан, кечалари 0-5 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ бўлади. Баъзи жойларда ҳарорат 0-2 даражагача совуқ бўлади.
Ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик 1 февраль ва 4 февраль кунлари республиканинг марказий ва шарқий вилоятларида, 3 февралда жанубий вилоятларида бўлиб ўтади.
Иккинчи беш кунликда ҳарорат кечалари 0-5, кундуз кунлари эса 8- 13 даражагача кўтарилади.
7-8 февраль кунлари асосан ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлиши мумкин.
Ойнинг охиригача ҳарорат ўзгариб туради.
Февраль ойида ёғингарчилик миқдори меъёрдан кам, баъзи жойларда меъёр атрофида бўлиши кутилмоқда.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77594
Жамият
56647
Жамият
55847
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ