Жамият
Бувайдада А. Жавлонов (исмлар шартли) I.Raximovaga онаси X.Rejavaliyevani 7.000 АҚШ доллари эвазига «Шейх-777» туристик фирмаси орқали «Ҳаж» зиёратига юборишини айтиб, ундан 4.000 АҚШ доллари олган.
Бундан ташқари, А. Жавлонов У. Эгамбердиевга ота-онасини 14.000 АҚШ доллари эвазига ўша туристик фирма орқали «Ҳаж»га юборишини айтиб, 8.200 АҚШ dollari, O. Axmedovdan 1.000 АҚШ доллари ва X.Usmonovdan 1.500 АҚШ доллари олган.
Фирибгар 2023 йил 29 май куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушлангани сабабли «Ҳаж»га жўнатиш учун мазкур фуқаролардан пулларнинг қолган қисмини олишга улгурмаган.
Суд судланувчи, жабрланувчиларнинг кўрсатувларини, тарафларнинг музокара нутқларини, судланувчининг охирги сўзини тинглаб, жиноят иши материалларини ҳар томонлама, тўла ва холисона текшириб чиқиб, судланувчи А. Жавлоновни Жиноят кодексининг 25,168-моддаси 3-қисми «а, б» бандлари билан айбли деб топиб, қонун санкциясида кўрсатилган жазони тайинлади.
Мутасаддилар «Ҳаж» зиёратига боришни ният қилган фуқароларни туристик фирмаларга алданиб қолмасликга чақирмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ