Банклар томонидан тақдим этиладиган кредит ставкаларини 2–3 фоиз бандга пасайтирилади(ми?)

Сақлаш
15:49 / 31.01.2024 690 0

30 январь куни Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида бир қатор таклифлар муҳокамага қўйилди. Булардан айримлари:

 

🔘 Ёшлар ўртасида тадбиркорликни кенг оммалаштириш ва бизнес билан шуғулланишга қўшимча имкониятларни яратиш мақсадида оилавий тадбиркорлик дастури доирасида ажратилаётган кредитларнинг камида 40 фоизи ёшлар тадбиркорлигини ривожлантиришга йўналтириш;

 

🔘 Ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш йўналиши доирасида 2024 йилда 6,7 миллион нафар 40 ва ундан катта ёшдаги аҳоли орасида юрак қон-томир, қандли диабет, ўпканинг сурункали обструктив касалликлари хавфини аниқлаш бўйича профилактик кўриклар ташкил этиш;

 

🔘 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсия тайинлашда бир вақтнинг ўзида санаторияга навбатга қўйиш ва шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағидаги пулни олиш билан боғлиқ ҳаракатларни проактив тарзда амалга ошириш, ногиронликни тайинлашда эса, санаторияга навбатга қўйиш ва ногиронлиги бўлган шахсларга бериладиган имтиёзлар тўғрисида хабардор қилиш тартиби жорий этиш;

 

🔘 Банклар томонидан тақдим этиладиган кредит ставкаларини бозор механизмлари асосида 2–3 фоиз бандга пасайтириш учун зарур шароитлар яратиш;

 

🔘 500 ва ундан ортиқ квадрат метрлик қурилиш майдонида, унга кириб-чиқиш йўлларида чанг ва қум заррачаларининг ҳавога кўтарилишини бартараф этиш бўйича мажбурий талаблар жорий этиш;

 

🔘 Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган Н2, Н3, О4 тоифага кирувчи автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқлансин. Бунда, ушбу чекловлар махсус хизмат шу жумладан, коммунал хўжалиги, ободонлаштириш ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг юк транспорти воситаларига татбиқ этилмаслиги белгилаш;

 

🔘 Йўл ҳаракати қоидалари бузилиши ҳолати юзасидан юбориладиган қарор ва хабарномалар устидан Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизматига Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали электрон мурожаат қилиш имконияти яратиш.
 

«Ўзбекистон – 2030» стратегиясини «Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш» йилида амалга ошириш бўйича давлат дастури лойиҳасидаги мазкур таклифлар муҳокамаси жорий йилнинг 14 февралида якунланади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//