Жамият
Куни кеча Тошкент вилоятида вилоят ҳокими ҳамда ҳудуддаги барча тиббиёт бирлашмалари, касалхона раҳбарлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.
Маълум бўлишича, унида Тошкент вилояти ҳокими ҳудудда фаолият юритувчи ўн нафар бош шифокорни президент топшириғини бажармасликда айблаган.
«Бир умр касалхонанинг «кресло»сини никоҳлаб олган ноинсоф иккита учтанг ўтириб олиб, дори-дармонни ҳам ўзингнинг ота-бобонгдан қолган фирмадан олишга ўрганган экансан. Халққа хиёнат қилишга нима ҳақингиз бор? Касалнинг кунидан, касалнинг ҳақидан, касалнинг ризқини қирқиб, қаерга бормоқчисан? Қандай барака топмоқчисан? Буларнинг ҳаммаси саботаж», - дея танқид қилган Зоир Мирзаев йиғилиш давомида.
«Буларнинг бирортаси маҳаллий ишлаб чиқарувчилар билан маҳаллий дорига шартнома қилмаган. Буларга импорт дори керак. Нимага йиғилишга келдингиз унда? Давлат раҳбарининг топшириғини қанча муҳокама бўлишига қарамасдан бажармасликга нима ҳақингиз бор? Ким сизларга бунақа ваколат берди? Шунчалик ҳам ноинсофмисизлар?» деган мазмундаги сўзлари келтирилади манбада.
Маълумот учун, Зоир Мирзаев ўн нафар бош шифокор — Ангрен, Оҳангарон шаҳар, Бекобод, Бўстонлиқ, Қибрай, Қуйи Чирчиқ, Оҳангарон, Пискент, Чиноз, Янгийўл туманларининг тиббиёт бирлашмалари бошлиғини ишдан олиш ҳақида топшириқ берган.
«Султонбеков ҳаммасини олиб қоласиз ва ҳаммасининг аризасини оласиз. Молия бошқармаси, эртага гуруҳ қилиб, булар ким билан шартнома қилган, неча сўмдан дори оляпти? Қайси импорт дорига шартнома қилган? Нега буларнинг фикри бузуқ, баҳо берасизлар. Мен сизга прокуратура, департамент ва солиқ — ҳаммасидан одам қўшиб бераман», — деган ҳоким йиғилиш давомида.
Шунингдек, вилоят ҳокими вилоят Зоир Мирзаев вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғига ҳам мурожаат қилган:
«Бугун соғлиқни сақлаш вазири билан гаплашасиз ва менга буларнинг масаласини ҳал қилиб берасиз. Бирорта одамнинг ўртасига тушиб, мана бунақа десангиз, ўзингизни ишдан олиб ташлайман, жаноб соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи».
Тошкент вилояти ҳокими, шунингдек, республика шифохоналари филиалларининг бош шифокорлари ҳам ҳудудда жойлашгани боис, белгиланган тартибга риоя қилиши кераклигини таъкидлаган:
«Ҳурматли бош врачлар, Тошкентда турган одаминг ўртага чиқадиган бўлса, валломатинг бўлса ҳам гаплашаман. Бизга ватанпарварлар керак. Раҳбаримиз айтганларидек, тажрибаси бўлмаса ҳам, Ватанини яхши кўрса, ватанпарвар бўлса, юраги Тошкент вилояти учун ёнадиган бўлса, кеча институтни битириб келган бўлса ҳам, қўямиз».
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ