
Жамият
Уй-жой кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилмоқда.
Унга кўра, ҳеч ким суднинг қарорисиз ва қонунга зид тарзда уй-жойидан маҳрум этилишига йўл қўйилмаслиги, уй-жойидан маҳрум этилган мулкдорга уй-жойнинг қиймати ва у кўрган зарарларнинг ўрни қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда олдиндан ҳамда тенг қийматда қопланиши кафолатланиши белгиланмоқда.
Мазкур қонун қабул қилиниши олдидан Табиат ресурслари вазири маслаҳатчиси Расул Кушербаев ҳам ўз фикрини қуйидагича билдириб ўтди:
«Афсуски бу жуда кеч қабул қилинаётган қонун. Бунгача минглаб уй-жойлар фуқароларнинг хоҳишига зид равишда бизнес доираларнинг фойдаси учун «снос» қилинди. Фуқаролар Конституцияда кафолатланган мулк ҳуқуқи дахлсизлигига эриша олмай сарсон бўлишди. Ва бу жараён ҳамон давом этмоқда».
Мазкур қонун қабул қилиниши натижасида энди уй қуриб сотадиган бизнесменлар аҳоли уйларини суд қарорисиз бузиб, ўз билганларича иш тутишмайди. Агар у кучга кирса, албатта, аҳоли учун катта енгиллик бериши аниқ.
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Сиёсат
Иқтисод
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ