Жамият
Ҳолат Сариосиё туманидаги ихтисослаштирилган мактаб-интернатларидан бирида юз берган.
Манбага кўра, мактаб интернати учун аутсорсинг хизматини кўрсатган хусусий корхона томонидан тайёрланган озиқ-овқат оқибатида 33 нафар ўқувчи «Ўткир гастрит» аломатлари билан туман тиббиёт бирлашмасига мурожаат қилган. Текширув натижасида мазкур корхона тайёр озиқ-овқат учун истеъмолга яроқсиз маҳсулотлардан фойдалангани маълум бўлган.
Шунингдек, текширув давомида ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тартиб қоидаларига ҳам риоя қилинмаганлиги, бу эса болалар ўртасида юқумли ошқозон ичак касалликлари билан касалланишига олиб келганлиги аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сариосиё туман прокуратураси томонидан 2024 йил 26 январь куни Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 186-моддаси 4-қисми «б» банди билан жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда
Илм-фан
Маданият
Сиёсат
Жаҳон
Жамият
Жамият
77370
Жамият
56500
Жамият
55699
Жамият
50749
Жамият
//
Изоҳ йўқ