Жамият
Айни дамда республикамиздаги барча дарахтлар рақамлаштирилиб, хатловдан ўтказилмоқда. Тошкент шаҳрида эса синов тариқасида дарахтлар паспортлаштирилади. Бу ҳақда Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Унга кўра, дарахтларни паспортлаштириш 3 босқичда амалга оширилади. Яъни:
1-босқичда аэрокосмик тасвирлар ва дастурий воситалардан фойдаланган ҳолда мавжуд дарахтлар тўлиқ хатловдан ўтказилади;
2-босқичда хатлов натижасига кўра аниқланган дарахтларнинг тури, ёши, бўйи, ҳолати ва жойлашув координатасини акс эттирувчи маълумотлар базаси шакллантирилади;
3-босқичда маълумотлар базаси асосида «Яшил макон» электрон платформасида ҳар бир дарахтга паспорт шакллантирилади ва ИД рақам берилади.
Хабарга кўра, 1-босқич доирасида барча вилоятлардаги яшил қоплам майдони аниқланган. Бунда ҳудудлардаги барча дарахтлар ва буталарнинг майдонига, сунъий йўлдошлар орқали олинган фотосуратлардан фойдаланиб, геоахборот тизими орқали ишлов берилган. Шунингдек, вазирлик ҳузуридаги Атроф-муҳит ва табиатни муҳофаза қилиш технологиялари илмий-тадқиқот институти билан бирга сунъий йўлдошдан олинган космик суратлар, масофадан зондлаш, геоахборот тизимлари ҳамда сунъий интеллект технологиялари ёрдамида юртимиздаги барча дарахтлар хатловдан ўтказилиб, жойлашув координаталари, сони аниқланди ҳамда рақамли харитаси яратилган. Бунда АҚШ, Канада, Хитой, Ҳиндистон, Австралия, Россия, Германия ва Япония каби давлатларнинг тажрибалари ўрганилган.
Дарахтларнинг саноғини амалга оширишда 5 ёшдан юқори бўлган дарахтлар ҳисобга олинган.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ