Жамият
Талаба олий таълим муассасасига аризани бола туғилган кунидан бошлаб олти ойдан кечиктирмай тақдим этади. Белгиланган нафақа пули ҳужжат қабул қилинган кундан бошлаб 10 кундан кечиктирмаган ҳолда олий таълим ташкилоти раҳбарияти томонидан тўлаб берилди. Бу мажбурий ҳисобланади.
Жумладан, ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олий, ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида, магистратура, аспирантура, клиник ординатура, докторантурада таҳсил олаётган аёлларга бола туғилганда бериладиган бир марталик нафақа тегишлича иш ёки ўқиш жойидан тўланади.
Ҳозирги кунда нафақа пули миқдори меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 70,3 фоизини ташкил этади.
Маълумот учун, 2023 йил 1 декабрдан меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — ойига 1 050 000 сўм этиб белгиланган.
Керакли ҳужжатлар:
• ОТМ ректори номига ариза;
• Паспорт нусхаси;
• Боланинг туғилганлик ҳақида гувоҳнома нусхаси.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ