Жамият
«Янги Ўзбекистон» университетида илк магистратура босқичи таълим дастури очилди ва ОТМ янги ўқув биносида фаолиятини давом эттирмоқда. Шу муносабат билан журналистлар учун пресс-тур ташкил этилди.
Мазкур олий таълим муассасаси президент ташаббуси асосида билан 3 йил аввал ташкил этилган эди. Университет янги ўқув биноси 1200 талаба учун мўлжалланган бўлиб, ҳозирда 700 га яқин талаба таҳсил олмоқда. Пресс-тур иштирокчилари бино ва таълим жараёни билан яқиндан таништирилди. Айниқса 2000 га яқин оммабоп илмий ва бадиий китоблардан иборат кутубхона кўпчиликда қизиқиш уйғотди.
«Университетимизда талабаларнинг IT бўйича билим ва кўникмаларини янада ошириш мақсадида Apple ҳамда Huwei компанияларининг расмий марказлари ташкил этилган. Мазкур марказларда талабаларга Аппле компанияси томонидан ишлаб чиқарилувчи қурилмаларга дастурлар яратиш учун swift дастурлаш тили ҳамда huawei академиясида андроид ва бошқа операцион тизимларда ишловчи қурилмаларга техник хизмат кўрсатиш бўйича қўшимча курслар ташкил этилган. Ҳар бир марказда ташкил этилган курсни муваффақиятли тугатган талабаларга компанияларнинг расмий сертификати тақдим этилади. Бу эса уларнинг ишга жойлашиш жараёнида касбий жиҳатдан устунлик беради» – дейди ОТМ ходимлари.
Бинода амалиёт хоналари, энг сўнгги асбоб-ускуналар билан жиҳозланган кимё ва физика лабораториялари, ошхона ҳамда интерактив дарс хоналари фаолият олиб бормоқда.
Ҳозирда университетда Кимё ва материалшунослик муҳандислиги, Механика муҳандислиги, Дастурий таъминот муҳандислиги, Кибер хавфсизлик, Сунъий интеллект ва робототехника, Амалий математика, Иқтисодиёт ва маълумотлар таҳлили, Педагогика ва Саноат бошқаруви каби 9 та таълим йўналишининг бакалавриат босқичига ўқишга аризалар қабул қилинмоқда.
Қабул имтиҳонларида юқори натижа қайд этган талабгорларга турли миқдордаги бир йиллик грантлар ажратилади. Жумладан, ҳар қандай таълим йўналишига энг юқори натижа асосида ўқишга қабул қилинган топ 10% талабаларга 100% грант, кетма-кетлик тарзида кейинги 10% ни ташкил қилувчи талабаларга 70% грант ва ундан кейинги 15% талабаларга 50% грант ажратилади.
Шунингдек, Ихтисослаштирилган таълим муассасалари агентлиги тизимидаги Мирзо Улуғбек номидаги ихтисослаштирилган мактаб ва Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби каби ихтисослаштирилган ва ижод мактаблари ўқувчиларидан энг юқори балл асосида ўқишга қабул қилинган 5% талабгорлар, халқаро олимпиада ғолиблари, ижтимоий ҳимоя ягона реэстрига кирган оила аъзолари ва президент мактаби битирувчилари 4 йиллик 100% грант асосида ўқишга қабул қилинади.
Университетда Германиянинг Митвайда амалий фанлар университети билан ҳамкорликда магистратура босқичининг Саноат бошқаруви – инновация ва бизнесни ривожлантириш йўналишида қўшма таълим дастури (доубле дегреэ) ташкил қилинди. Дастур бўйича таҳсил олиш давомийлиги 2 йилни ташкил қилиб, 4 семестрдан иборат бўлади.
Ушбу магистратура босқичига ўқишга ариза топширмоқчи бўлган талабгорлардан инглиз тилини билиш даражасини тасдиқловчи сертификат (минимум IELTS 6 ёки TOEFL 79 балл) талаб этилади. Бундан ташқари талабгорлар билан интервью тарзида савол-жавоб ҳам ташкил этилади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ