Мақсуд Шайхзода ҳақида фильм суратга олинади

Сақлаш
18:36 / 29.01.2024 1018 0

Мазкур фильмни яратиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги ва Озарбайжон Кинематография агентлиги ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди. Бу ҳақда Кинематография агентлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

 

 

Унда айтилишича, ёзувчи ҳаёти ҳақида ҳикоя қилиши режалаштирилаётган ушбу кинофильмни суратга олиш келишуви Озарбайжонда ўтаётган «Ўзбекистон фан ва маданияти кунлари» доирасига тўғри келган.

 

 

Шунингдек, томонлар мазкур ҳамкорлик яна бошқа кўплаб қўшма лойиҳалар учун ҳам янги эшиклар очишини таъкидлашган.

 

Маълумот учун, 2021 йилда Кинематография агентлиги ва Ҳайдар Алиев номидаги Озарбайжон Маданият маркази билан ҳамкорликда «First art media» студияси томонидан Мақсуд Шайхзода ҳаёти ва ижодига бағишланган «Икки халқ дилбанди» ҳужжатли фильми суратга олинган эди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//