Жамият
Президент раислигида уй-жой, қурилиш, коммунал хўжалиги, транспорт ва экология соҳаларида амалга оширилган ишлар ва устувор вазифалар юзасидан йиғилиш бошланганидан хабарингиз бор.
Давлатимиз раҳбари қурилиш соҳасига замонавий стандартларни жорий қилиб, қурилиш нормаларини янгилаш, ичимлик суви таннархи ва тармоқдаги йўқотишларни камайтириш, маҳаллий авиарейсларни кўпайтириш, Тошкент шаҳрида тирбандликни камайтириш ва жамоат транспортини яхшилашдаги камчиликларни бирма-бир санаб, мутасаддиларнинг бу борадаги ишлари қониқарсиз эканлигини қайд этган.
«Шу муносабат билан транспорт вазири I. Mahkamov, унинг биринчи ўринбосари M.Omarov, ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати бошлиғи О. Саидов ва «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ раиси А. Жўраевга ҳайфсан эълон қилинди ва охирги огоҳлантириш берилди», - деб ёзади Ўзбекистон Республикаси Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов.
Маълумот учун, юқорида санаб ўтилган тизимда 3 та вазирлик ва идора, 3 та инспекция, 5 та компания, ҳудудларда қурилиш, уй-жой ва коммунал хўжалиги соҳаларига масъул ҳоким ўринбосарлари хизмат кўрсатади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ