Жамият
2024 йил 23 январда имзоланган "Фармацевтика соҳасини тартибга солиш бўйича қўшимча chora-tadbirlar тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПФ-20-сон фармонига кўра, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни телерадиоканаллар орқали реклама қилиш учун ишлаб чиқарилган контент Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган хулоса асосида эфирга узатилади.
Шунингдек, ҳужжатга кўра, дори воситалари ва тиббий буюмларни тайёрловчи, улгуржи ҳамда чакана реализация қилувчи ташкилотлар aholini сифатини, хавфсизлиги ва самарадорлиги кафолатланган дори воситалари ва тиббий буюмлар билан таъминлаш учун масъул бўлган ташкилот сифатида эътироф этилади ҳамда уларга нисбатан давлат назоратини amalga оширишнинг алоҳида қоидалари белгиланади.
Шу билан бирга, дори воситаларидан фойдаланиш билан боғлиқ потенциал хавф-хатарларни тезкор aniqlash ва уларга жавоб беришга қаратилган, халқаро стандартлар талаблари асосида фармакологик назорат тизими ташкил этилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги уч ой муддатда дори воситаларининг фармакологик назорати халқаро талаблар асосида ташкил этилишини ва фармакологик назорат фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқилишини таъминлайди.
Мазкур тартиблар 2024 йил июль ойидан амалда бўлади.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ