Жамият
Болалар омбудсманига Қашқадарё вилояти Кўкдала туманида яшовчи Т.Ж.дан унинг 2006 йилда туғилган фарзанди Ж.Ж. қурилиш майдонида ишлаши вақтида йиқилиб, оғир жароҳат олганлиги ва бу ҳолат юзасидан масъул шахсларга чора кўрилмаганлиги бўйича мурожаати келиб тушган. Бу ҳақида Болалар омбудсмани ўз расмий манбасида хабар берди.
Мурожаатдан сўнг, текширув ишлари бошланган. Аниқланишича, 2006 йилда туғилган Ж.Ж. Тошкент вилояти Қибрай тумани «Бўстон» МФЙда қурилаётган коттежлардан бирида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб келган. 2023 йил 25 декабрь куни ўзи ишлаётган бинонинг иккинчи қаватидан йиқилиб тушган. Бунинг натижасида ўсмир бош мия жароҳатланиши, оёқ-қўл синиши ҳамда тана қисмидаги бошқа жароҳатлар билан Тошкент вилояти Қибрай тумани тиббиёт бирлашмасига оғир аҳволда келтирилган ва жонлантириш бўлимига жойлаштирилган. Зарур бўлган даволаниш ва тиббий муолажалар натижасида ўсмирнинг аҳволи яхшиланган.
Маълумот учун, ҳолат юзасидан тайинланган суд тиббий экспертизасининг 2023 йил 29 декабрдаги хулосасида Ж.Ж.даги тан жароҳатлар оғир деб ҳисобланиши қайд этилган.
Мазкур ҳолат юзасидан ўтказилган терговга қадар текширув ҳаракатлари якунига кўра, Қибрай тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 257-моддаси 1-қисми (Меҳнатни муҳофаза қилиш қоидаларини бузиш) бўйича жиноят иши қўзғатилди.
Ҳозирги кунда Ж.Ж. Қашқадарё вилояти Кўкдала ТТБ жароҳлик бўлимида даволанмоқда.
"Болалар омбудсмани боланинг қонуний манфаатларини таъминлаш юзасидан ўз кузатувини давом эттиради. Бу борада қўшимча маълумот берилади", - дейилади хабарда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ