Жамият
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чилонзор туман бўлими ҳамда ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар K.С., M.O. ва O.З. фуқаро Ш.Ш.нинг ишончига кириб, уни танишлари ёрдамида Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига юбориш ҳамда виза ҳужжатларини расмийлаштириб бериш эвазига 32 000 АҚШ долларини олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Терговга қадар текширув давомида маълум бўлишича, фуқаро O.З. фуқаро Ш.Ф. ва унинг оила аъзоларига ҳам Франция давлатига боришлари учун виза ҳужжатларини олиб беришни ваъда қилган ва эвазига 3 900 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан ўзининг виза картасига ўтказиб олган.
Шунингдек, Департамент ҳамда ДХХнинг Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар H.A. Г.M. ва Ж.A. фуқаро Р.M.нинг ишончига кириб, уни 7 000 АҚШ доллари эвазига танишлари ёрдамида Канада давлатига ишга юборишини айтиб, олдиндан 1 500 АҚШ доллари ва 600 минг сўмни олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28-, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ