Жамият
Маълум бўлишича, Избоскан туманида яшовчи лноятхон исмли фуқаро туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзуви мавжуд бўлмаганлиги боис туғилганлик ҳақидаги гувоҳномасини олмаган. Аёл шу пайтгача Асака туманидаги ногиронлиги бўлган болалар мактаб интернатида ҳамда 1993 йилдан "Мурувват" интернат уйида яшаб келган.
Адлия вазирлиги томонидан ўтказилаётган “Ҳеч бир шахс ҳужжатиз қолмайди” ҳуқуқий акцияси доирасида Избоскан тумани адлия бўлими томонидан фуқаронинг туғилганлик факти суд идоралари орқали тасдиқланди ва аёлга ФҲДЙ бўлими томонидан туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома расмийлаштириб берилди.
Эндиликда аёлга туман Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан идентификацияловчи ID-карта расмийлаштириш масаласи кўриб чиқилмоқда.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ