Ўзбекистоннинг янги тайинланган Ҳиндистондаги элчиси ўз вазифасига киришди

Сақлаш
12:01 / 26.01.2024 1376 0

Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва мухтор элчиси Сардор Рустамбоев Ҳиндистон пойтахти Деҳли шаҳрида борди, деб хабар бермоқда «Дунё» Ахборот агентлиги.

 

Маълумот учун, мазкур лавозимга янги тайинланган дипломат 45 ёшда. У Бирмингем университети (Буюк Британия), Тошкент давлат шарқшунослик университети, Лондон университетининг (Буюк Британия) Шарқ ва Африка тадқиқотлари мактаби, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академиясини битирган. Сиёсий фанлар номзоди илмий даражасига ҳам эга.

 

Сардор Рустамбоев Ташқи ишлар вазирлиги тизимида 2000 йилдан буён фаолият юритиб келмоқда. У марказий аппаратда атташедан тортиб бўлим бошлиғигача бўлган турли лавозимларда фаолият юритган. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Буюк Британиядаги элчихонаси ва Шанхай ҳамкорлик ташкилоти (Пекин ш., Хитой) котибиятида ҳам ишлаган. 2018-2023 йилларда эса мамлакатимизнинг Франциядаги элчихонасига раҳбарлик қилган.

 

Сардор Рустамбоев 2020–2023 йилларда Деҳлидаги Элчихонага раҳбарлик қилган ва 2023 йил сентябрь ойида Ўзбекистоннинг Германиядаги элчиси этиб тайинланган Дилшод Аҳатов ўрнига тайинланди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси