27 январь республика бўйлаб туман тушади

Сақлаш
16:05 / 26.01.2024 1462 0

 

«Ўзгидромет» 27 январь, шанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.

 

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси -2...-4 даража, кундузи +8...+10 даража бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -8...-13 даража, кундузи -2...+3 даража бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +7...+12 даража, чўл ҳудудларда кечаси -5...-10 даража, кундузи +2...+7 даража бўлади.

 

Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -0...-5 даража, кундузи +5...+10 даража бўлади.

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, куннинг иккинчи ярмида ёмғир ёғиши мумкин. Баъзи жойларга туман тушади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси -2...+3 даража, кундузи +1...+6 даража бўлади.

 

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда қор ёғади, туман тушади. Тошкент ва Наманган вилоятлари тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи бор. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси ва кундузи -3...+2 даража бўлади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//