Ўзбекистонда 1 апрелдан чиқинди хизматлари нархига ҚҚС ҳисобланади

Сақлаш
10:01 / 26.01.2024 1344 0

Ўзбекистонда 1 апрелдан бошлаб чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун ноль даражали ставка бўйича солиқ солиниши бекор қилинади. Бу ҳақда Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази хабар берди.

 

Қайд этилишича, бу солиқ ва буджет сиёсатининг 2024 йилга мўлжалланган асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. Мазкур тартиб жорий этилишига масъул бўлган Солиқ органининг тушунтиришига кўра, энди хизмат кўрсатувчи корхона томонидан кўрсатиладиган санитар тозалаш хизматлари қийматига нисбатан қўшилган қиймат солиғи ҳисобланади. Мазкур ўзгартириш аҳоли ва тадбиркорлар учун ҳам амал қилади.

 

Яъни масалан, амалдаги хизмат қиймати 4000 сўмни ташкил этса, ушбу қийматга нисбатан 1 апрелдан бошлаб 12 фоиз миқдорда ҚҚС ҳисобланганда, жами хизмат қиймати 4480 сўмни ташкил этади.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси