Жамият
Ушбу ҳодиса Шаҳрихон туманидаги буюм бозорида содир бўлган ва ёнғин натижасида тахминан 700-800 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида куйиш тан жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари тўғрисида маълумотлар келиб тушмаган.
Ижтимоий тармоқларда Андижон вилояти Шаҳрихон туманидаги буюм бозори ёнаётгани ҳақида видеолар тарқалди. Видеоларда бозордаги дўконлар ёнаётгани, олов жуда катта ҳудудни қамраб олганини кўриш мумкин.
Ёнғин ҳақидаги хабар ФВБга 25 январь куни соат 23:30 да келиб тушган. Шунга кўра, 20 та ёнғин-қутқарув экипажи соат 23:32 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин 26 январь куни соат 00:30 да ўраб олинган ва 01:53 да бартараф этилди.
Ёнғин натижасида тахминан 700-800 квадрат метр майдон ёниб зарарланган. Ёнғин оқибатида фуқароларнинг куйиш тан жароҳатини олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари кузатилмаган.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Воқеа жойида вилоят ҳамда туман ФВБ раҳбар ходимлари ишламоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
77748
Жамият
56721
Жамият
55942
Жамият
51001
Жамият
//
Изоҳ йўқ