Ўзбекистон Президентининг Хитойга давлат ташрифи якунланди

Сақлаш
18:01 / 25.01.2024 1580 0

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Хитой Халқ Республикасига давлат ташрифи ўз якунига етди.

 

Давлат раҳбари 24 январь куни Пекин шаҳрида ХХР Раиси Си Цзинпин билан музокара ўтказди. Сўнг етакчилар қўшма баёнот қабул қилди, икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами имзоланди.

 

Ташрифнинг биринчи кунида ушбу мамлакат Давлат кенгаши Бош вазири Ли Сян ва Халқ сиёсий маслаҳат кенгаши Бутунхитой қўмитаси Раиси Чжао Лесзи билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди. Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки, CНПC ва CИТИC корпорациялари, Хитой Экспорт-импорт банки раҳбарлари билан музокаралар ўтказилди.

 

Давлат ташрифининг иккинчи куни Хитойнинг инновациялар пойтахти – Шенчжен шаҳрида ишбилармонлик тадбирлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон Президенти Гуандун музофоти партия қўмитаси котиби Хуан Кунмин билан ҳудудлараро алоқаларни муҳокама қилди.

 

Президент Хитой йирик бизнесининг 600 дан зиёд вакилларини йиғган қўшма Инвестиция форумида иштирок этди ҳамда Ипак йўли фонди, «САНЙ» ва «CСГ» компаниялари раҳбарлари билан учрашди.

 

Глобал электомобиллар бозори пешқадами – «БЙД» компанияси бош қароргоҳи ва технологиялар марказига ташриф буюриб, давлат раҳбари Жиззах вилоятида гибрид ва электр автомобилларни биргаликда ишлаб чиқаришга старт берди.

 

Шу билан Хитойга давлат ташрифи дастуридаги тадбирлар якунланди.

 

 

Аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун музофотининг расмий шахслари кузатиб қўйди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси