Президент Пекиндан сўнг Шэньчжэнь шаҳрига борди

Сақлаш
09:01 / 25.01.2024 677 0

Пекин шаҳридаги тадбирлар дастури якунлангач, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Шэньчжэнь шаҳрига келди, дея хабар бермоқда «Дунё» АА.

 

Давлат раҳбари матбуот хизмати маълумотига кўра, аэропортда олий мартабали меҳмонни Гуандун провинциясининг расмий шахслари кутиб олган.

 

Бугун, 25 январь куни Президент Ўзбекистон-Хитой инвестиция форумида иштирок этади ҳамда ХХР етакчи компаниялари ва молиявий тузилмалари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказади.

 

Шэньчжэнь – Хитойнинг аҳоли сони бўйича учинчи шаҳри ҳамда Гуандун провинциясидаги махсус иқтисодий ҳудуддир. Шаҳар технологиялар, тадқиқотлар, ишлаб чиқариш, бизнес ва иқтисодиёт, туризм ва транспорт борасида глобал марказлардан бири, контейнерли юклар билан ишлаш қуввати бўйича дунёдаги тўртинчи йирик денгиз портидир. Шунингдек, шаҳар Хитойни Ҳонгконг билан боғлаб туради.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси