Сиёсат
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Пекин шаҳридаги тадбирлар доирасида Хитой Экспорт-импорт банки раиси Ву Фулинни қабул қилди.
ХХР Эксимбанкига 1994 йилда асос солинган. Активлари қиймати 800 миллиард доллардан ортиқ бўлган банк ташқи савдо ва халқаро иқтисодий ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш бўйича Хитойнинг етакчи молиявий институтидир.
Учрашувда мамлакатдаги қўшма лойиҳалар портфели 3,5 миллиард долларга етгани қайд этилди. Банкнинг Тошкент шаҳрида минтақавий офис очиш ҳамда транспорт ва ижтимоий инфратузилма, саноат ва хусусий секторни ривожлантириш бўйича янги истиқболли лойиҳаларни шакллантириш борасидаги режалари кўриб чиқилди.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77595
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ