Жамият
Ижтимоий тармоқларда Наманган вилоятининг Поп туманидаги янги боғчада ходимлар оғир ишларни қилишга мажбурланаётгани айтилган хабарлар тарқалди. Хусусан, суратларда аёл ходимларнинг супураётгани, деразаларни артаётгани, оғир тошларни ва чиқиндиларни ташиётгани ва ер чопаётганини кўриш мумкин.
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги матбуот хизмати ҳолат юзасидан муносабат билдираркан, 56-сонли давлат боғчаси директори муассаса очилиш маросимига тайёргарлик кўриш учун ходимларни ободонлаштириш, безак ишларини бажарилишга жалб этганини маълум қилди.
Ўрганиш натижалари якунида ташкилот раҳбари ходимларни Меҳнат кодексининг 115-моддасига зид равишда меҳнат шартномасида кўрсатилмаган ва ўз хизмат вазифалари доирасига кирмайдиган ишларга жалб қилингани аниқланган.
Директорга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 49-моддаси (Меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 1-қисми билан маъмурий жарима (БҲМнинг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда) қўлланилган.
Сиёсат
Сиёсат
Сиёсат
Жамият
Сиёсат
Жамият
77530
Жамият
56604
Жамият
55805
Жамият
50870
Жамият
//
Изоҳ йўқ