Пекинда Ўзбекистон-Хитой таълим форуми ўтказилди. Бироқ лавҳалардаги ёзувларда ўзбек тили йўқ эди

Сақлаш
09:01 / 24.01.2024 711 0

22-23 январь кунлари Хитойнинг Пекин шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳамда ХХР Таълим вазирликлари томонидан ташкил этилган Ўзбекистон-Хитой таълим форуми бўлиб ўтди.

 

Форумда Ўзбекистондан 37 нафар ва Хитойдан 110 нафар етакчи ОТМ ректорлари, жами 250 нафар иштирокчи қатнашди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

 

 

Тадбир доирасида 4 та йўналишда – аниқ фанлар, муҳандислик, қишлоқ хўжалиги, АКТ, гуманитар фанлар, тиббиёт ва фармацевтикага бағишланган панель сессиялар ташкиллаштирилган.

 

Вазирлик матбуот хизмати раҳбари Назокат Абдуқундузова икки давлат ОТМлари ўртасида 70 та икки томонлама ва 5 та олий таълим муассасалари қўшма таълим дастурлари келишувига эришилганини маълум қилди.

 

«Бу қўшма таълим дастури асосида 300 дан ортиқ талабалар Хитойнинг илғор университетларида таҳсил олиш имкониятига эга бўлади. Шу билан бирга, форум доирасида 100 дан ортиқ Ўзбекистон талабалари учун грант дастурларини ташкил этишга келишилди», дейди у.

 

 

Шунингдек, форумда Ўзбекистон ва Хитой ОТМлари ўртасида институционал платформа яратиш, Хитой-Марказий Осиё таълим ҳамкорлиги моделини шакллантириш, академик алмашинув дастурларини ривожлантириш, қўшма тадқиқотлар ва инновацион лойиҳалар декларацияси қабул қилинди.

 

 

Форум, шубҳасиз, ҳар икки давлат учун самарали бўлди. Бироқ Ўзбекистон ва Хитой таълими муҳокам қилинган форумдаги лавҳаларда негадир ўзбек тилидаги сўзлар акс этмади. Аксинча, форумга ҳеч қандай алоқаси бўлмаган рус тилидан фойдаланилди. Маъсуллардан бу борада изоҳ кутиб қоламиз.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси