Тошкентда икки эркак «жин чиқариш»ини айтиб, аёлни ўз уйида ўлдириб қўйди

Сақлаш
17:01 / 23.01.2024 904 0

Тошкент вилоятида икки эркак «жин чиқариш»ини айтиб, аёлни ўз уйида ўлдириб қўйди. Бу ҳақда Олий суд ахборот хизмати хабар берди.

 

Унга кўра, судланувчи Р.Б. 2023 йил 16 июль кунидан 20 июль кунига қадар бўлган вақт давомида таниши Т.Й. билан олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, муқаддам ҳеч қандай диний таълим олмаган бўлсаларда, 1981 йилда туғилган Н.У.нинг уйига борган. Ундан бир миллион сўм пулларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиш мақсадида, унга гўёки ичига жин (шайтон) кириб қолганини, буни «дам солиб» қўйиш ва даволаш муолажаларини бажариш йўли билан чиқариб юбориши мумкинлигини айтган.

 

Шу йўл билан унинг ишончига кириб, ҳар куни эрталаб соат 05:00 да уйига бориб, меҳмонхонасида бир соат давомида, «жин (шайтон)ни чиқариш» учун ўзлари билан олиб келган «жин (шайтон)ни чиқариш»да фойдаланадиган анжомлари сифатида болға, темир қозиқ, темир занжир каби предметлар ёрдамида танасининг кўкрак қафаси, қорин қисми, иккала қўл ва оёқ соҳаларига куч ишлатиш билан босиб, Н.У.нинг ўлимига сабабчи бўлган оғир тан жароҳати етказган.

 

Натижада 2023 йил 20 июль куни Н.У. олган тан жароҳатлари натижасида ўзининг яшаш хонадонида вафот этган. Суд ҳукми билан Р.Б. уч йилга, Т.Й. икки йилу олти ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси