Маданий мерос агентлиги «Шарқ» нашриёти бинолари бўйича муносабат билдирди

Сақлаш
17:01 / 23.01.2024 900 0

Аввалроқ, «Шарқ» нашриёти бинолари Моддий маданий мерос объектлари рўйхатидан чиқарилгани ҳақида хабар берилган эди. Маданий мерос агентлиги ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирди.

 

Муносабатда айтилишича, мажмуа 1914—1983 йилларда қурилган жами 14 та бино ва иншоотдан иборат. 2023 йил 14 октябрда ишчи гуруҳ томонидан мазкур объектларда тарихий-маданий экспертиза ўтказилган.

 

Ишчи гуруҳ таркибида Маданий мерос агентлиги вакиллари, агентлик ҳузуридаги Илмий эксперт кенгаши аъзолари, Давлат активларини бошқариш агентлиги ҳамда «Шарқ» нашриёт-матбаа корхонаси ходимлари бўлган.

 

Экспертиза натижаларига кўра, ишчи гуруҳ томонидан бино ва иншоотларнинг аксарияти тўлиқ реконструкцияни тақозо этувчи авария ҳолати, аянчли аҳволда экани тўғрисида тегишли хулосалар қилинган. Шунингдек, тарихий ва маданий аҳамиятга молик бинолар аниқланган.

 

Шу билан бирга, Давлат активларини бошқариш агентлигига мулк мажмуасини реализация қилинишида «ЎзА биноси» (литер 0002) маъмурий биносининг тарихий меъморий қиёфасини сақлаб қолиш зарурлиги, келгусида эса қурилиш, таъмирлаш ва реконструкция ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда амалга ошириш вазифаси юклатилган.

 

Хабар сўнгида айтилишича, Маданий мерос агентлиги Тошкент шаҳридаги модернизм иншоотлари, шу жумладан, ЎзА биносини ЮНEСКО Бутунжаҳон меросининг дастлабки рўйхатига киритиш учун ариза тайёрлаган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси