Вашингтонда Беруний ҳайкали очилди

Сақлаш
16:42 / 23.01.2024 1108 0

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси олдига буюк мутафаккир ва қомусий олим Абу Райҳон Беруний бюсти ўрнатилди. Бу ҳақда Дунё АА хабар берди.

 

Ҳайкалнинг тантанали очилиш маросимида АҚШ ҳукумати, Оқ уй, Давлат департаменти, дипломатик корпус, «ақл» марказлари экспертлари, ишбилармон доира ва етакчи ОАВ вакиллари қатнашган.

 

Вашингтонда қад ростлаган Абу Райҳон Беруний ҳайкали «Амирсой» тоғ-чанғи курорти ҳомийлиги асосида ўзбекистонлик ҳайкалтарош усталар томонидан ясалган.

Тадбир якунида, унинг иштирокчиларига Федерик Старр қаламига мансуб Абу Райҳон Беруний ва замонавий тиббиёт отаси ҳисобланган Абу Али ибн Сино ҳаёти ва ижодига бағишланган «Замонасининг даҳолари: Ибн Сино, Беруний» китоблари совға қилинган.

 

АҚШ вакилларининг айтишича, Вашингтондаги бошқа давлатлар элчихоналаридан фарқли ҳолда Ўзбекистон дипломатик ваколатхонаси олдида сиёсатчи ёки ҳарбий саркардаларни эмас, айнан етук олим ҳайкалининг ўрнатилиши мамлакатнинг таълим, илм-фан ва инновацияларга эътиборидан дарак беради.

 

Бироқ бюст остидаги маълумотларда хато мавжуд. Хусусан, тошбитикда атоқли олимнинг таваллуд топган йили 937 йил деб ёзилган, аслида эса Беруний 973 йилда туғилган.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//