Ҳиндистонда бузиб ташланган Бобур масжиди ўрнида ҳиндуийлик худоси ибодатхонаси очилди

Сақлаш
16:06 / 23.01.2024 1120 0

Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди Аёдҳя шаҳрида ҳиндиуйлик худоси Рамга атаб қурилган улкан ибодатхонани очиб берди.

 

Ибодатхона 1992 йили ҳиндуийлардан иборат оломон томонидан бузиб ташланган ХВИ асрга оид Бобур масжиди ўрнига қурилган.

 

Ўшанда масжиднинг бузилиши мамлакат бўйлаб тартибсизликлар келтириб чиқарган ва бунинг оқибатида икки мингдан ортиқ одам ҳалок бўлганди.

 

Кўплаб ҳиндуийлар мусулмон Бобур бундан 500 йил олдин худо Рам туғилган жойда қад ростлаган ибодатхонани бузиб, ўрнига масжид қурган, деб ишонади.

 

Узоқ йиллар давом этган тортишувлардан сўнг собиқ Бобур масжиди ўрни ҳиндуийларга Рам худоси ибодатхонасини қуриш учун берилди. Мусулмонларга эса масжид қуриш учун бошқа жойдан ер ажратилди.

 

Ибодатхона қурилиши 217 миллион долларга тушди. Уни қуриш учун очилган жамғарма вакилларининг сўзларига кўра, маблағ хусусий хайриялардан тўпланган.

 

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//