Нонушта учун энг мақбул 5 маҳсулот

Сақлаш
09:01 / 23.01.2024 656 0

Кўплаб мутахассислар танага янги кунни осонгина бошлашга ёрдам берадиган маҳсулотлар борасида ўз фикрларини билдирган. Уларнинг кўпчилиги қуйидаги маҳсулотларни энг фойдали дея топган.

 

Бўтқа (каша)

 

Гречка, овсянка, перловка — энг фойдали танловлардир. Уларни сув ёки сут билан пишириш лозим, лекин шакар қўшмаслик керак. Кашаларда кўп миқдорда фойдали углеводлар мавжуд, улар ошқозонни тез тўйдиради ва узоқ вақт давомида очлик ҳиссини пайдо қилмайди.

 

Тухум

 

Шунингдек, тухумдан тайёрланган ҳар қандай овқатлар (омлет, глазуня) нонушта учун идеал таом. Улар кўп миқдордаги витамин ва минералларга эга.

 

Мюси

 

Дўконлардаги мюсиларда кўп миқдорда шакар мавжуд, шунинг учун уни уй шароитида тайёрлаган афзалроқ: духовкага овсянка, мармелад, ёнғоқ ва бироз асал аралашмасини қўйинг. Тайёр мюсига ёғсиз йогурт ёки сут қўшиш мумкин.

 

Қора нон

 

Соус ва майонез қўшилмаган, қора нонга тайёрланган сендвич ва бутербродлар нонушта учун мос таом.

 

Сут маҳсулотлари

 

Сут маҳсулотлари танани катта миқдордаги озуқа моддалари, Д витамини, калий ва кальций билан таъминлайди. Диэта вақтида ёғсиз сут маҳсулотларига истеъмол қилган яхшироқ.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси