Маданият
«Абдулла Авлоний», «Ойдинлар», «Пуанкаре», «Абдулла Орипов» ва яна бошқа кўплаб фильмларни суратга олган Музаффархон Эркинов Сербия давлатида ўтказилаётган «17- Кустендорф» халқаро кино фестивалида 3 та асосий бош ҳакамлар қаторидан жой олди.
«17-Кустендорф» халқаро кино ва мусиқа фестивали 2024 йилнинг 23-27 январь кунлари Сербияда бўлиб ўтади. Ушбу нуфузли фестиваль Сербия Республикаси Маданият вазирлиги ва Мечавник шаҳри ҳомийлигида Раста Интернатионал томонидан ташкил этилган.
«Кустендорф» фестивалига кинорежиссёр Эмир Кустуритса томонидан асос солинган. Кустендорф ҳар йили янги пайдо бўлган режиссёрлар ва жаҳон муаллифлик фильмларининг буюкларини бирлаштиришга эътибор қаратади.
Маълумот учун Эмир Кустуритса 2023 йил «Тошкент халқаро кинефестивали»да иштирок этган эди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ