Маданият
2024 йил январь ойининг бошида ижтимоий тармоқларда пойтахтнинг Яшнобод туманида жойлашган Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникаси биноси бузилиши ҳақида хабарлар кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Ўшанда Маданий мерос агентлиги расмий баёнет бериб, бино бузилмаслиги ҳамда объектда олиб бориладиган таъмирлаш ишлари ҳақида қўшимча ахборот берилишини маълум қилганди.
2024 йилнинг 11 январь куни Маданий мерос агентлиги ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгашининг 1-сонли йиғилиши бўлиб ўтган. Йиғилишда «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат муассасаси томонидан тақдим этилган «Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида бино ва иншоотларини қуриш, реконструкция қилиш» лойиҳаси кўриб чиқилган.
Лойиҳага кўра, ушбу бинога мос равишда 26 метр, 13 метр ва 52 метр масофалардаги «Аккредитация-симуляция» қўшимчасига 2 та ётоқхона биносини қуриш, лойиҳада черков бўлган бинонинг юқори қисмини тиклаш, биноларнинг ташқи кўринишини ҳамда конструктив ҳолатини сақлаш белгиланган.
Агентлик ҳузуридаги Илмий-эксперт кенгаши томонидан «Ўзшаҳарсозлик ЛИТИ» давлат муассасаси томонидан ишлаб чиқилган Тошкент тиббиёт академиясининг биноси (собиқ Кадетлар биноси) реконструкция қилиш ва иншоотларини қуриш лойиҳаси юқорида белгиланган талаблар, шунингдек, бинонинг ташқи кўринишини конструктив тарзда сақлаш шарти билан тасдиқланган.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ