Қашқадарёда яширин цеҳ аниқланди

Сақлаш
15:22 / 22.01.2024 920 0

Шаҳрисабз туманида алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётган яширин цеҳ аниқланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.

 

Департаментнинг Шаҳрисабз туман бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда «Янгибоғ» МФЙда яшовчи Н.Я. ўз уйида яширин цех ташкил қилиб, қўлбола усулда алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқараётганлиги аниқланиб, ушбу хонадондан 1 215 дона қалбаки акциз марка, 242 дона алкоголь, 140 литр спирт, 250 дона «ҚР код» маркировка, 1 000 дона бўш шиша идиш, қадоқлаш ускуналари ва бошқа ишлаб чиқаришда фойдаланилган товар моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олинган.

 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳ йўқ

Изоҳ қолдириш

Сўнгги янгиликлар

Барчаси

//