Маданият
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 21 декабрдаги «Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» ПҚ-401-сон қарорида белгиланган вазифаларни амалга ошириш юзасидан «Китобхонлик оиладан бошланади, китобхон она — китобхон бола» ғоясини ҳудудларда кенг тарғиб қилиш мақсадида ҳар ойнинг 17-санаси «Китобхон оналар куни» деб белгиланди.
Оила ва хотин-қизлар кўмитаси, Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида имзоланган «Қўшма чора-тадбирлар режаси»га асосан 2024 йилнинг 17 январь куни Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар кўмитаси ҳамда Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ҳамкорлигида 14 январь — «Ватан ҳимоячилари куни», Ўзбекистон Қуролли Кучларининг 32 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Божхона қўмитаси марказий аппарати, Божхона институти, Тошкент АЭРО ихтисослаштирилган божхона комплекси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар Академияси, Мудофаа вазирлиги тизимида фаолият кўрсатаётган хотин-қизлар ва уларнинг оилалари вакиллари, шунингдек ЗООМ орқали уларнинг ҳудудий бўлинмалари вакиллари иштирокида «Китобхон ҳарбийлар оилалари» мавзусида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.
Шунингдек, тадбирда Оила ва хотин-қизлар қўмитаси масъул ходими З.Искандарова, Республика Маънавият ва маърифат маркази ходими З.Акбарқулова, Фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоира С.Тўйчиева, Тарих фанлари доктори профессор Д.Бобожонова, Низомий номидаги ТДПУ «Умумий психология» кафедраси доценти, психология фанлари номзоди Р.Абдуллаева, «Ватанпарвар» газетаси мухбири, журналист, Ёзувчилар уюшмаси аъзоси И.Иброҳимовалар ҳам иштирок этиб, китобхонлик маърифати бўйича ўз мулоҳазаларини билдирди.
Тадбир сўнггида Республика Маънавият ва маърифат маркази, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси томонидан китоб акцияси ўтказилди. Кутубона фонди эса Сурхандарёнинг Қирққиз онаси Рўзихол Жумаеванинг «Олтин остона» ва «Тоза руҳ ҳайратлари» шеърий тўпламлари туҳфаси билан бойитилди.
Божхона қўмитаси, Миллий гвардиянинг «Шарқ гўзаллари» ансамбли томонидан тайёрлаб келинган куй ва қўшиқлар, рақслар билан тадбир китобхон оналарнинг чинакам байрамига айланди.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ