Маданият
Республика маънавият ва маърифат маркази Наманган вилояти Чортоқ туман бўлими ҳамда туман Ахборот ресурс маркази томонидан кеча, 7 декабр куни “Кесканёр” маҳалла фуқаролар йиғинида экспресс кутубхона ташкил этилди.
Ушбу экспресс кутубхонада 200 дан ортиқ турли номдаги бадиий, илмий ва эртак китоблар ўрин олган. Аҳоли ва ўқувчи ёшлар ўзларини қизиқтирган китобларни мутолаа қилдилар.
Республика маънавият ва маърифат маркази Чортоқ туман бўлими раҳбари Ҳ. Хакимов йиғилганларга китобнинг инсон ҳаётида тутган ўрни, китоб ўқиган инсондан ҳеч қачон ёмонлик чиқмаслигини айтиб ўтди.
Экспресс кутубхона лойиҳаси туман бўйлаб давом этмоқда.
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ