Жамият
Самарқанд вилоятида «Макаров» пистолетини сотмоқчи бўлган шахс ушланди, дея хабар бермоқда Давлат хавфсизлик хизмати.
ДХХ хабарига кўра, ўтказилган тезкор тадбирда Тошкент шаҳрида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам Жиноят Кодексининг 251-1 ва 246-моддалари билан судланган шахс харидорга 1 дона «Макаров» пистолети ва унинг 96 дона ўқ-дорисини 10 минг АҚШ долларига сотмоқчи бўлган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Шунингдек, унинг яшаш хонадонида ўтказилган тинтув ҳаракатлари давомида, фойдаланишга яроқли деб топилган, калибри 5,6 мм бўлган эски русумдаги «Монте Кристо» тўппончаси, турли хил гильзалар, ов милтиғи қисмлари, ўткир тиғли жисмлар ҳамда бошқа ашёвий далиллар просессуал тартибда расмийлаштириб олинган.
Ҳозирда мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 248-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.
Жамият
Жамият
Сиёсат
Маданият
Жамият
Жамият
77902
Жамият
56812
Жамият
56038
Жамият
51093
Жамият
//
Изоҳ йўқ