Жамият
Қашқадарё вилояти Косон туманида йўлдан ўтиб кетаётган йўл-патруль хизмати ходимларини ҳақоратлаган эркакларга суд ҳукми ўқилди. Бу ҳақда Миллий ТВ телеканалининг Миллар дастурида хабар берилди.
Қайд этилишича, 4 нафар эркак йўлдан ўтиб кетаётган ЙПХ ходимларининг автомашинасини видеога олиб, ходимларни турли сўзлар билан ҳақорат қилган. Уларнинг онасидан сўкиб, видеони Телеграм орқали турли гуруҳларга жўнатган.
«7 январь куни ўртоқларимиз билан йиғилдик. Спиртли ичимлик ичдик, кейин ташқарига чиқдик. Ўша вақтда йўлдан ўтаётган ГАИ машинасига қараб ҳақоратли сўзлар ишлатдик ва буни тасвирга олиб, маҳалламизнинг Телеграм гуруҳига юбордик. „ГАИ» ходимларига ҳеч қандай адоватим йўқ. Ҳаммасидан узр сўрайман. Видеони ким тарқатди номаълум», — дейди эркаклардан бири.
Судланувчиларнинг қолганлари ҳам маст ҳолатда бўлишгани, сўкишгани ва қилган ишидан пушаймонлигини билдирган.
Жиноят ишлари бўйича Косон тумани суди ҳукми билан уларнинг ҳар бирига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси (Майда безорилик) ва 194-моддаси (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) 1-қисми билан 10 суткадан маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Жамият
Жамият
Илм-фан
Жамият
Спорт
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ