Илм-фан
«Хорижий давлатларда Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини ўрганишни кенг тарғиб қилиш орқали туристлар оқимини кўпайтириш ҳамда мамлакатимиз нуфузини янада оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра:
хорижий давлатларда «Ўзбек академияси» («Узаcадемй») интернет платформаси ташкил этилади;
Платформа Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётини замонавий ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда ўргатишни назарда тутади.
Ўзбекистоннинг бой илмий, тарихий, маданий ва маънавий меросини ўрганишга қизиқиш юқори бўлган хорижий таълим ва илмий ташкилотларда Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг марказлари ҳамда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг «Ўзбекшунослик» («Узбек Студиэс») кафедралари фаолияти йўлга қўйилади;
2024 йил 1 майдан мазкур марказлар ҳамда кафедралар Ўзбекистон тарихи ва маданияти, ўзбек тили ва адабиётига оид ўқув қўлланма ва дарсликлар, аудио ва видеоматериаллар билан қуйидаги миқдорларда таъминланади:
200 та – ўзбек тилини ўрганиш учун;
100 та – ўзбек адабиётини ўрганиш учун;
100 та – Ўзбекистон маданиятини ўрганиш учун;
100 та – Ўзбекистон тарихини ўрганиш учун;
20 та – маданий мерос ва туризмни ўрганиш учун.
2024 йил якунигача хориждаги ўзбек миллий маданий марказлари ва Ўзбекистоннинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари ҳузурида ўзбек тили курслари ташкил этилади.
Сиёсат
Жаҳон
Илм-фан
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
Жамият
//
Изоҳ йўқ