Сиёсат
Айни пайтда президент раислигида экспорт, инвестиция ва маҳаллий саноатда 2024 йилда турган вазифалар бўйича йиғилиш бўлиб ўтмоқда.
Давлат раҳбари тизимдаги муаммоларни санаб ўтди. Комплекс учун масъул бош вазир ўринбосари Ж.Хўжаев чорак якунигача ўзгариш қилмаса, лавозимига лойиқлиги кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилди.
Ўз тизимидаги камчиликлар ва сусткашлик учун Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Б.Абидов ва Техник тартибга солиш агентлиги раҳбари Д.Саттаров лавозимидан озод қилинди.
Инвестиция комплексига кирувчи вазир ва ҳокимларнинг режалари ва натижалари суст бўлган ўринбосарлари ишдан бўшатилиб, уларга аниқ КПИ белгиланиши ва шундан кейин бир йил муддатга шартнома асосида ишга олиниши белгиланди. Натижага қараб шартнома узайтирилади ёки бекор қилинади.
Жамият
Сиёсат
Маданият
Маданият
Спорт
Жамият
77595
Жамият
56647
Жамият
55848
Жамият
50911
Жамият
//
Изоҳ йўқ